Бош прокуратура тузилмасида янги бошқарма ва иккита бўлим ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (СВОЖЖДЛҚК) Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти этиб қайта ташкил қилинди.
Департамент тузилмасида:
Солиққа оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими, Валютага оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими, Истеъмол бозорини ҳимоя қилиш бўлими, Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва коррупцияга қарши курашиш бўлими негизида Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси;
Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси негизида Ахборот-таҳлил бўлими ва Ташкилий-назорат бўлими ташкил этилди.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024
Адлия органларининг қўшимча фаолият йўналишлари белгиланди
10:08 / 25.05.2024