Жаҳон | 07:52 / 24.05.2018
7452
1 дақиқада ўқилади

Украина Туркия билан яқинлашмоқда, ўзаро эркин савдо ҳудуди яратилиши мумкин

Фото: EPA

Украина президенти Пётр Порошенко Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот вақтида мамлакатлар ўртасида эркин савдо ҳудудини яратиш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

«Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот давомида Украина ҳамда Туркия ўртасида эркин савдо бўйича келишувни имзолаш борасидаги музокаралар жараёнини жадаллаштириш муҳокама этилди», - дея ёзган Порошенко.

Унинг қўшимча қилишича, томонлар, шунингдек, энергетика, авиация ва мудофаа соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам кўриб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг МДҲдан чиқиши қандай оқибатларга олиб келиши айтилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид