Спорт | 10:12 / 25.05.2018
16354
2 дақиқада ўқилади

Бокс. Ўзбекистон термаси Петербургдаги губернатор кубогига энг кучли таркиб билан йўл олди

Фото: Ўзбекистон миллий олимпия кўмитаси

26-31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича «Санкт-Петербург губернатори кубоги» баҳслари ташкил қилинади. «Михайловский манеж» спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган турнирда Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар иштирок этадилар. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ҳам ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоа беллашувларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Мирзобек Мирзаҳалилов
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Алиёр Норалиев
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Маҳмуд Ғоипов
-69кг: Фазлиддин Мелибоев
-75кг: Исроил Мадримов
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев
-91кг: Санжар Турсунов
+91кг: Баҳодир Жалолов

Боксчилар мусобақада мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Баҳодир Эркаев қўл остида рингга чиқадилар.

Шунингдек, Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Таъкидлаш лозимки, терма жамоа Россиянинг шимолий пойтахтига ўзининг энг кучли таркиби билан йўл олди. Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказишади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича терма жамоа вакиллари Руфат Рисқиевни зиёрат қилгани ва Ғофур Раҳимов мактубини топширгани хабар берилганди.

Мавзуга оид