Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни узмоқда
Фото: AFP
Грузия ТИВ раҳбари ўринбосаари Давид Дондуанинг маълум қилишича, Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни узиш жараёнини бошлади. Бу Дамашқ Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олгани туфайли рўй бермоқда, деб ёзади РИА Новости.
«Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш мақсадида тегишли жараёнларни бошлади», - дея маълум қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Осетия Грузия билан музокаралар учун шартларни айтганди. Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибиловнинг маълум қилишича, Цхинвал Тбилиси билан музокараларни, агарда қатор дастлабки шартлар бажарилса бошлайди
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026