Франция тараққиёт агентлиги 150 млн евро ҳажмида молиявий кўмак кўрсатишга тайёр
Ўзбекистон Республикаси ҳамда Франция Республикаси ўртасидаги молиявий-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш келишувига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг Франция тараққиёт агентлигининг (ФТА) Осиё йўналиши бўйича директор ўринбосари Жан-Клод Пирес бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Учрашув ФТА ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари, ҳамда ФТА томонидан мамлакат чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, Тошкент шаҳрининг иситиш тизимини модернизация қилиш, қуёш фотоэлектрик станциясининг қурилиши ва «Чорвоқ» эркин туристик зонасини ташкил этиш каби масалаларни муҳокамасига бағишланди.
Ушбу учрашув давомида иситиш тизими бошқарувини модернизация қилиш, самарали тариф сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, давлат-хусусий секторни иситиш тизимига давлат-хусусий ҳамкорлигини амалга ошириш масалаларининг муҳимлилиги ва долзарблигига алоҳида урғу бериб ўтилди.
ФТА вакиллари томонидан мамлакатда амалга оширилиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларга ижобий фикр билдирилганлигини инобатга олган ҳолда, бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурини амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар белгилаб олинди. Агентлик томонидан Жаҳон банкининг «Тараққиёт мақсадлари учун операциялар» лойиҳаси билан биргаликда 2019 йилдан бошлаб кейинги йиллар учун қўшимча молиялаштириш имкониятини кўзда тутган ҳолда 150 миллион евро ҳажмида молиявий кўмак кўрсатишга тайёрлиги ифода этилди.
Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) энергетика, соғлиқни сақлаш, биохилма-хиллик, рақамли технологиялар ва кадрларнинг касбий малакаларини ошириш йўналишлари бўйича 108 мамлакатда 2500дан ортиқ лойиҳаларини барқарор ривожлантиришда ёрдам бериш учун фаолиятни амалга оширади.
Мавзуга оид
09:50 / 04.10.2024
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
20:45 / 30.09.2024
Францияда Марин Ле Пен устидан суд бошланди
20:25 / 22.09.2024
Францияда узоқ муддатли сиёсий инқироздан кейин янги ҳукумат тасдиқланди
21:36 / 21.09.2024