Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда бирданига уч давлат элчилари билан музокаралар бўлиб ўтди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2018 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Кувайт давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Ал-Жийрон билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария Конфедерациясининг фавқулодда ва мухтор элчиси Оливье Шав билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, 2018 йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Венгрия фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда Ўзбекистон-Венгрия кун тартибидаги жорий ва истиқболли масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
21:02 / 10.03.2026
Кувайт, Ироқ, БАА ва Саудия Арабистони нефт қазиб олишни учдан бирга қисқартирди – ОАВ
16:27 / 02.03.2026
Кувайтда АҚШнинг 3 та самолёти қулади
19:34 / 01.03.2026
Бахтиёр Саидов Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот қилди
21:42 / 27.02.2026