Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йилнинг 1-чорагида ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ҳақида маълумот берилди
Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, керамик плиткалар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 185,1%га кўпайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, 13,6 минг тонна қурилиш гипси (112,5%), 5,8 минг тонна оҳак (188,6%), 36,4 минг тонна шифер (128,3%), 1849,7 минг тонна цемент (92,3%), 1782 минг м² қурилиш ойнаси (94,9%) ишлаб чиқарилган.
Ҳисобот даврида керамик плиткалар, деворбоп материаллар, қурилиш гипси, шифер, оҳак каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича ўсиш суръатлари қайд этилган. Шу билан бирга, айрим корхоналарда ишлаб чиқаришнинг энергия тежамкор усуллари татбиқ этилмагани сабабли ишлаб чиқариш ҳажми пасайган.
Шунингдек, жорий йилнинг биринчи чорагида деворбоп ва пардозбоп материаллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилган ва янги қувватлар ташкил этилган.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 04.04.2026