Ўзбекистон | 14:33 / 07.06.2018
11630
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Спорт товарлари” чорраҳаси автомобиллар учун очилди

Тошкент шаҳрининг Қатортол ва Муқимий кўчалари чорраҳаси, халқ орасида “Спорт товарлари” номи билан машҳур чорраҳа қайта очилди. Маълумки, Нурафшон кўчаси Муқимий кўчаси билан туташтирилганидан кейин мазкур чорраҳа ёпилган ва узлуксиз айланма ҳаракат йўлга қўйилган эди. Бу эса, автомобиллар ва фуқаролар ҳаракатланишида ноқулайликларга сабаб бўлди.  

2018 йил 7 июнь санасидан эътиборан ушбу чорраҳа қайта очилиб, автомобиллар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу чорраҳа очилиши ҳақида аввал ҳам хабар қилинган эди. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида авваллари ёпилган бир неча кўчалар автомобиллар қатнови учун очилган эди. Хусусан, яқинда Матбуотчилар ва Истиқлол кўчаларида автомобилда ҳаракатланиш тикланганди. 

Мавзуга оид