Ўзбекистон | 13:43 / 11.06.2018
21190
2 дақиқада ўқилади

12 июнь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 18-23, кундузи 32-37 даража иссиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 19-24, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-23, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид