Жаҳон | 00:58 / 19.06.2018
19129
2 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби дунёга хавф солаётган энг катта синов нима эканлигини айтди  

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг фикрича, Яқин Шарқдаги вазият халқаро ҳамжамият учун энг катта синов ҳисобланади. У бундай фикрни Финляндия президенти Саули Ниинистенинг ёзги қароргоҳида ўтган мунозаралар клуби сессиясида билдирган.

“Умумий қоидаларга амал қилмайдиган Исроил, Эрон ва бошқа кўплаб давлатлар бор. Ихтилофларнинг олдини олиш учун механизмлар мавжуд эмас”, деб айтган Гутерреш.

Гутерреш давлатлар ўртасида ўзаро ишончсизлик ортаётгани ва киберуруш бошланиши хавфи жиддий хавотир уйғотаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, унга бундай ихтилофларга бир неча мисол маълум, бироқ у ўз нутқида уларни айтиб ўтмаган. 

“Мен аминманки, агар келажакда икки давлат ўртасида уруш бўлса, оммавий киберҳужум юз беради. Бу нафақат ҳимоя тизимлари, балки жамиятнинг муҳим инфратузилмаларига тааллуқли бўлади. Дунё бунга тайёр эмас”, деб айтган Гутерреш.

Бош котиб 19 июнда Ослога, 20-21 июнда жумладан жаҳон чемпионати доирасида Португалия терма жамоасини Марокашга қарши учрашувда қўллаб-қувватлаш учун Россияга ташриф буюради.

Мавзуга оид