Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
У 13 ёшида жиддий касаллик билан оғриди, бироқ бу ҳаммаси тугади дегани эмас...

Тақдир инсонни кўплаб синовларга бардош беришга мажбур қилади. Шундай синовларга бардош бераётган бир оиланинг KUN.UZ таҳририятига қилган мурожаати диққатимизни тортди.
Вова исмли болакай ўткир лимфобласт лейкоз хасталиги билан кўп вақтдан бери курашиб келмокда. 13 ёшли боланинг тақдирида ана шундай кунлар битилган экан. Унга 2017 йилнинг август ойида ўткир лимфобласт лейкоз ташхиси қўйилган. Лейкоз (оқ қон) – қон ишлаб чиқарадиган тўқималарнинг ўсма касаллиги. Қонда ўзига хос ўзгариш бўлиб, нормал қон ҳосил бўлиш жараёни бузилади. Касаллик сабаби фанга номаълум.
Суяк иликларини кўчириб ўтказиш йўли билан бу касалликнинг олдини олиш мумкин. Операция амалиёти Ҳиндистонда ўтказилиши режалаштирилган. Унинг нархи 30 минг АҚШ доллари қилиб белгиланган. Шу пайтгача турли хайрия акциялари ва ижтимоий тармоқлар орқали 16225 АҚШ доллари йиғилган. Яна 13775 АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилиши керак. Табиийки, оиланинг моддий аҳволини ҳисобга олсак, ҳозир бу маблағни топиш имкони бўлмаяпти. Онасининг фарзанди ҳақида айтган ҳар бир сўзида изтироб ва оғир ўкинч бор. Келинглар, уларга ўз ёрдамимизни аямайлик.
Хайрия қилмоқчи бўлган савобталаб инсонлар учун қўшимча маълумотлар:
PAYME, CLICK: 8600 3404 9509 0323 Дмитрий Чиганов (Вованинг дадаси)
СБЕРБАНК: 2202 2008 2385 0076 Владимир Горобец (Вованинг бобоси)
Телефон рақамлари:
+99893 5995614 Дмитрий Чиганов
+998 99 8629538 Мария Чиганова (Вованинг онаси)
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025