Илон Маск ҳар бир америкалик болага SpaceX корпорациясининг биттадан акциясини беришни ваъда қилди.

Маск ҳам, SpaceX ҳам режалаштирилаётган тадбир тафсилотларини ҳозирча очиқламади.

«Келаси йили мен ўзимнинг SpaceX акцияларимдан ҳар бир америкалик болага биттадан бераман. Ва бу ҳали бошланиши», — деб ёзди Маск Х тармоғида.

Маск SpaceX компаниясининг 6,4 млрд дона акциясига эгалик қилади. Бу компания жами акцияларининг ярмидан бироз камроқдир. Ҳозир АҚШда тахминан 72 млн нафар вояга етмаганлар бор.

NASDAQ биржасидаги сўнгги савдоларга кўра, SpaceX компаниясининг 1 дона акцияси нархи 146 долларга тенг. Демак, Маск томонидан болаларга тарқатилиши кутилаётган акцияларнинг умумий нархи 10 миллиард доллардан ошади.