2003 йилда дунёдаги болаларга бериладиган World of Children Awards мукофоти канадалик 11 ёшли Райан Ҳерлякка берилади. Бола бу нуфузли мукофотни бежизга олмаганди. У 6 ёшидан бошлаб пул тўплаб Африкадаги қишлоқларга сув чиқариб беришга ҳисса қўшиб келаётганди.

Ҳа, дунёнинг қайсидир чеккасида олти ёшли болалар ота-онасига арзимаган нарса учун харшаха қилиб юрганда Райан Ҳерляк ўзи ишлаб топган пулларни африкаликлар учун қудуқ қазишга берганди.

Барчаси 1998 йилда Райан биринчи синфда таҳсил олиб юрган пайтида ўқитувчисининг Африка ҳақидаги ҳикояларини тинглашдан бошланади.

Ўқитувчи аёл болаларга Африкада тоза ичимлик суви етишмаслиги, миллионлаб одамлар лойқа сувларни ичишга мажбур бўлиши, уларнинг бир қисмини болалар ташкил этиши ва оқибатда аҳоли орасида турли касалликлар келиб чиқиши ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Устозининг ҳикоялари ўша пайтда 6 ёшда бўлган ва тоза сувга мўл Канадада яшаётган Райан Ҳерлякка жуда қаттиқ таъсир қилади.

superkind.org

Ўшанда у аввалига ҳайрон қолади. Оддий бир жўмракни очса сув тушади-ку, африкаликлар нега шундай қилмайди деб ўйлайди.

Шунда ўқитувчиси унга Африкада сув Канадада бўлгани каби сероб эмаслигини, қитъанинг жуда катта ҳудудида ичимлик суви танқислигини, шу сабабли уйларда жўмрак йўқлигини тушунтиради.

Шундан сўнг Райан африкаликларга ёрдам беришга қарор қилади. У сўраб суриштириб, Канадада ташкил этилган WaterCan ташкилоти африкалик болалар учун 70 доллар эвазига қудуқ қазиб бериши ҳақида эшитади.

Шундан сўнг Райан ота-онаси билан маслаҳатлашади. Онаси унга пул йиғиш учун ишлаш кераклигини айтади ва агар уй ишларида ёрдамлашса бу учун пул тўлашини таъкидлайди.

Райан онасига уй ишларида ёрдам беради. Кейин қўшниларга ҳам ёрдам бериб пул ишлайди. Шунингдек, ота-онаси мактабда ишлатиш учун берган пулларни йиға бошлайди.

alchetron.com

Райан тўрт ойда 70 доллар пул йиғади ва WaterCan ташкилотига алоқага чиқади. Ташкилот ходимлари унга 70 долларга қудуқ қазиб бўлмаслигини, бу иш учун камида 2 минг доллар керак бўлишини айтади.