Афғонистон президенти «Толибон» билан вақтинчалик сулҳ тугаганини эълон қилди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» радикал гуруҳи билан вақтинчалик сулҳ ўз якунига етгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.
«Президент Ғанининг маълум қилишича, ўт очишни тўхтатиш режими тугади, ҳамда хавфсизлик кучлари амалиётларни давом эттиради. Унинг таъкидлашича, «Толибон»нинг кўплаб аъзолари тинчликни хоҳлайди ва вақтинчалик сулҳ «Толибон» урушдан чарчаганини исботлади», - дейилади телеканал хабарида.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳукумат жангарилар учун хавфсизлик ҳудудларини яратиш ёки ҳудудларни кимгадир беришни истамайди. Ғанининг таъкидлашича, ҳукумат «Толибон»ни сиёсий гуруҳга айлантирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ИИВ раҳбари «Толибон» аъзолари билан учрашганди.
Мавзуга оид
13:30
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024