Ўзбекистон | 15:30 / 03.07.2018
6145
3 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университети ўзида Германиядаги университетлар филиалини очмоқда

Германия Федератив Республикасининг аграр соҳадаги олий таълим муассалари билан хамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини Тошкент давлат аграр университети ҳамда унинг филиалларида жорий этиш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига жорий йилнинг 21-28 июнь кунлари ташриф буюрди.

Делегация 21-25 июнь кунлари “Вайнштефан Триездорф” университетида бўлди.

Ташрифи давомида университетларнинг ўқув режалари, талабаларнинг амалиётини ташкил этиш механизми, ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси, битирувчиларни иш билан таъминлаш тизими тўғрисида маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, делегация 24 июнь куни “Вайнштефан Триездорф” университетининг “Аграр менежмент” халқаро магистратура дастури доирасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. Учрашув давомида уларга ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан таништириб ўтишди.

Тасдиқланган режа асосида делегация Лейбниц университетининг ИАМО институтига 26-28 июнь кунлари ташриф буюрди. Унда  делегация ИАМО институти директори Томас Глаубен билан учрашди ҳамда икки томонлама илмий-академик фаолиятни кенгайтириш бўйича келишиб олинди ва англашув меморандумни имзолади.

Ушбу ташрифлар давомида Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари талабаларининг 6 ойлик ишлаб чиқариш амалиётларини “Вайнштефан Триездорф” университетида ўтказиш бўйича келишиб олинди. Шу билан бирга Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини “Вайнштефан Триездорф” университетида ўташини ташкил этиш бўйича келишиб олинди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари битирувчи талабаларини “Вайнштефан Триездорф” университетининг Халқаро “Қишлоқ хўжалиги менежменти” магистратура дастурига ўқишга юбориш режалаштирилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида “Вайнштефан Триездорф” университети ҳамкорлари, Камбожа қишлоқ хўжалиги университети, Словениянинг Новий Пазар университети, Тожикистон Миллий қишлоқ хўжалиги университети, Озарбойжон давлат аграр университети, Украинанинг Суми давлат аграр университети ва ИАМО университети билан, жами 6 та “Англашув меморандумлар” ҳамда “Вайнштефан-Триездорф” университети билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид