Жаҳон | 14:47 / 06.07.2018
9613
2 дақиқада ўқилади

Ҳасан Руҳоний Европа таклифлари ҳақида салбий фикрларини билдирди

Фото: president.ir

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Европа мамлакатларининг Эрон ядро келишуви бўйича ҳамкорликни давом эттиришга доир таклифини салбий баҳолади. Унинг фикрича, Европа таклифлари умидсизликни англатади. Эрон давлат раҳбари Европадан аниқ таклифларни кутаётганини айтган. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида маълум қилинган.

Эрон етакчиси Ҳасан Руҳоний Германия федерал канцлери Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқотида Европанинг уч давлати томонидан ядро келишувини сақлаб қолишга доир таклифини “умидсизлик нишонаси” деб баҳолаган. 

«Афсуски, билдирилган таклиф масалани зудлик билан ҳал этиш ва ҳамкорликнинг аниқ усулига эга эмас. Унда ЕИнинг аввалги баёнотлари сингари фақатгина умумий мажбуриятлар бор, холос», — дейилади хабарда.
 
Руҳонийнинг қайд этишича, расмий Теҳрон Венада бўлиб ўтадиган ташқи ишлар вазирлари учрашуви натижасидан келиб чиққан ҳолда Европа билан ҳамкорликни давом эттиради. 

Унинг сўзларига кўра, 2015 йил имзоланган Умумий ҳаракатлар режаси ўзаро мажбурият бўлиб, Теҳрон 2 ойдан сўнг Европадан ушбу режани давом эттириш борасида аниқ ишораларни кутиб қолади.

Мавзуга оид