Ўзбекистон | 17:57 / 06.07.2018
7944
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Ўзбекистон от спорти соҳасининг биринчи паради бўлиб ўтади

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон от спорти соҳасининг биринчи паради ташкил қилинмоқда, Миллий олимпия кўмитаси шафелигида ўтказилаётган ушбу тадбирнинг мақсади - аҳолининг кенг қатлами орасида от спортини оммалаштириш, ёшларнинг эътиборини унга қаратиш. Йилқичилик ва от спорти федерациясининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида хабар берилди.

Парад одамларга ажойиб от йўрттириш, уларнинг нозик йўрғалаши ва бошқа ажойиб маҳоратларини томоша қилиш имконини беради. 

Бу каби намойишлар дунёнинг турли мамлакатларида,  деярли барча мегаполисларда ўтказилади. 

Фото: Facebook/@efu.uz
Фото: Facebook/@efu.uz
Фото: Facebook/@efu.uz
Фото: Facebook/@efu.uz

Кўп асрлардан бери бу жониворларнинг садоқатлиги, чидамлилиги, тезкорлиги ва эркин ҳур хулқи инсонларни ҳайратга солиб келади. Авваллари отлар жасур жангчиларнинг содиқ дўсти бўлиб келган бўлса, ҳозир улар спорт майдонида чавандозларнинг ишончли шериги ҳамдир. 

Ўзбекистон от спорти соҳасининг биринчи паради намойишни ўтказиб юборманг! 

Йилқичилик ва от спорти федерацияси пойтахтнинг барча фуқаролари ва меҳмонларини 7 июль куни соат 18:00 да Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтадиган парадга таклиф этади.

Қўшимча маълумот учун телефон: 148 31 13 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид