Европадаги энг кекса аёл 117 ёшида вафот этди, деб хабар берди Ansa ахборот агентлиги.
Жузеппина Проетто-Фрау 6 июл куни Флоренция провинциясининг Монтелупо-Фьорентино коммунасида вафот этди. У 116 йил 37 кун умр кўрди.
Аёл нафақат Италиядаги, балки япониялик Тиё Миякодан кейин дунёдаги энг кекса аёл эди.
Май ойида Британиянинг энг кекса аёли Бесси Камм вафот этганди. У 1904 йилда туғилган бўлиб, унинг ҳаёти давомида Британия тахтида тождорлар беш марта алмашган.

















