Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда Хенкок Соғлиқни сақлаш вазири, собиғи эса "Ташқи ишлар"га кетди
Буюк Британия қироличаси Елизаветта II Маданият вазири лавозимида ишлаб келаётган Мэтт Хэнкок номзодини Соғлиқни сақлаш вазири ўрнига тасдиқлади. Бу ҳақда Британия ҳукумати девони хабар бермоқда.
Шу пайтгача Соғлиқни сақлаш вазири сифатида фаолият олиб борган Жереми Ханта эса Ташқи ишлар вазири ўрнини эгаллаган.
Аввалроқ, собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон ва Brexit масалалари бўйича вазир Дэвид Дэвис Британиянинг Евроиттифоқдан ажралиб чиқиши масалаларида Бош вазир Тереза Мэй билан келишолмаётгани туфайли истеъфога чиққани айтилганди.
Эндиликда бўшаб қолган Маданият вазирининг вазифаларини Англия ва Уэлс Бош прокурори Жереми Райтга юклатилмоқда. У бошқаришга киришаётган вазирлик тўлиқ ҳолда Рақамли технологиялар, маданият, ОАВ ва спорт вазирлиги, деб номланади.
Мавзуга оид
09:39 / 19.06.2026
AI инқилоби смартфонлар нархини янада ошириши мумкин
17:57 / 17.06.2026
Amazon Leo сунъий йўлдош интернети Ўзбекистонда ишга туширилади
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
20:26 / 12.06.2026