Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ҳорун Яҳё номи билан танилган воиз ҳибсга олинди
Туркия полицияси Ҳорун Яҳё номи билан танилган ислом воизи Аднан Октарни ҳибсга олди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
Хабарда айтилишича, хавфсизлик кучлари Октар гуруҳига алоқадорликда гумон қилинган 235 кишини қўлга олиш бўйича операцияни давом эттирмоқда. Истанбул полициясининг молиявий жиноятларга қарши кураш бўлими Туркиянинг бешта вилоятида операция ўтказмоқда.
Гуруҳ аъзолари жиноий ташкилот тузиш, болаларга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа, бола ўғирлаш, зўрлаш, шантаж, ноқонуний равишда одамлар эркинлигини чеклаш, ҳарбий ва сиёсий жосуслик, диний эътиқоддан фойдаланиб товламачилик қилиш, шахсий ҳаётга дахлсизлик, ҳужжатларни сохталаштириш ва бошқа кўплаб жиноятларда айбланмоқда.
Ҳорун Яҳё тахаллуси билан машҳур бўлган Октар ёзувчи, ислом креационисти. У 300дан ортиқ сиёсий, диний ва илмий-оммабоп китоблар муаллифи бўлиб, асарлари 76 тилга таржима қилинган.
Октар 1986 йилда "диндан дунёвий давлатнинг ижтимоий, иқтисодий ёки сиёсий тузумини ўзгартириш мақсадида фойдаланиш" айблови билан қўлга олинган. Суд жиноят аломати йўқлиги учун Октарни озод қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
Турк ОАВларининг ёзишича, Октар сохта исломий секта етакчисидир.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026