Ўзбекистон | 11:17 / 12.07.2018
6649
2 дақиқада ўқилади

Ҳант Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлашига Комиловнинг ишончи комил

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири Жереми Ҳантни лавозимга киришгани билан табриклади.

«Биз Ўзбекистон ва Бирлашган Қироллик ўртасидаги сўнгги йилларда ўзгача динамика билан ўсиб бораётган ҳамкорликнинг миқёси ва самарадорлигини юқори баҳолаймиз. Аминманки, Сизнинг ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича давлат котиби лавозимидаги фаолиятингиз давлатларимиз ўртасидаги барча соҳалардаги ўзаро манфаатли, икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайишига хизмат қилади», — дейилади Комиловнинг мурожаатномасида.

Жереми Ҳант Дэвид Кэмерон ва Тереза Мэй ҳукуматларида соғлиқни сақлаш вазири бўлиб ишлаган. Ўз карьерасида у соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари билан шуғулланган, бироқ ҳеч қачон дипломатик хизматларда ишламаган ва ташқи сиёсат билан шуғулланмаган.

51 ёшли консерватор Ҳантни ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганини Британия ҳукумати раҳбари Тереза Мэй 9 июль, душанба куни кечқурун эълон қилди. Бунгача бир неча соат олдин Тереза Мэйнинг Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан «юмшоқ» чиқиш вариантига рози бўлмаган ТИВ раҳбари Борис Жонсон истеъфога чиқарилгани эълон қилинганди.

Мавзуга оид