XV Осиё чемпионатида 29 давлатдан 300 дан ортиқ карате устаси рақобатчилик қилишади. Бугун, 13 июль куни Жаҳон чемпионлари, жаҳон рейтинги етакчилари ва Осиё давлатларидан ғолиблар биринчи даражали мусобақасини ўтказишади.
Ўзбекистон карате Миллий Федерацияси раҳбари Нурхон Нафасов Бутунжаҳон карате федерацияси Президенти Антонио Эспиноз ва ташкилот Бош котиби Тошихаса Нагура билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистондаги карате ривожи, спортнинг ушбу турини оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.









