Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳар жума тадбиркорларга аталди. Шу куни вилоят ҳокими билан учрашувлар ўтказилади
Тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келинаётган муаммолар ва турли тўсиқларни тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Самарқанд вилоятида «Жума — тадбиркорлар куни», деб эълон қилинди.
Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига асосланиб, вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энди тадбиркорлик субъектлари ҳар хил сабаблар билан ечилмай келаётган муаммо ва масалалар бўйича савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасига (Манзил: Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчаси, 58-уй) мурожаат қилишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтиш учун пайшанба куни соат 17:00га қадар бошқарманинг (0366) 210-11-01, 210-11-02, 233-04-00 рақамли телефонларига ёки [email protected] электрон почта, +99891-524-16-16 рақамдаги Телеграм мессенжери орқали сутканинг исталган пайтида муаммоли масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳал этилмаган ҳар қандай муаммоли масалалар бўйича вилоят ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов жума кунлари учрашув ўтказиб боради.
Учрашувларнинг жойи ва вақти қўшимча равишда эълон қилинади.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026