Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ноқонуний муҳожирларнинг Европага қадам қўйганидан сўнг қочиши
Daily Mail нашри Youtube’да Африка мамлакатларидан келган муҳожирлар Испания соҳилларига етиб келишлари билан ҳар томонга тарқалишгани акс этган видеоёзувни эълон қилди.
Видеотасвирда пуфлама қайиқда 30 кишидан иборат гуруҳ Испаниянинг Алхесирас порт шаҳри яқинидаги пляжга етиб келишгани акс этган. Муҳожирлар қирғоққа тушишлари билан соҳил қўриқчилари қўлига тушмаслик учун пляж бўйлаб ҳар томонга қоча бошлашади.
Нашрнинг ёзишича, кейинги ҳафтада шу йўл билан Испания соҳилларига 1600дан ортиқ муҳожир келиб тушган. Қайд этилишича, муҳожирлар Марокаш соҳилидан йўлга чиқишади ва пуфлама қайиқларда Гибралтар бўғозини кесиб ўтишади.
Мавзуга оид
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026
Кучли иссиқ Европада ўрмон ёнғинларини кучайтирди
08:15 / 02.07.2026
Сунъий йўлдош Европадаги рекорд иссиқни коинотдан тасвирга олди
17:18 / 28.06.2026