Ҳиндистоннинг Ассам штатидан тўрт миллионга яқин киши депортация қилиниши мумкин
Ҳиндистоннинг Ассам штатида агарда мамлакатда бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини кўрсатмаса, тўрт миллионга яқин киши депортация қилиниши мумкин, деб хабар берди NDTV телеканали.
Хабар қилинишича, янгиланган рўйхатга олиш маълумотлари миллионлаб кишиларнинг штат ҳудудида бўлишлари қонунийлиги борасида саволлар келтириб чиқармоқда. Телеканалнинг эслатишича, қўшни Бангладешдан ноқонуний муҳожирлар оқими ошганлиги боис штатда 1951 йилдан буён илк бор қайд этиш рўйхати янгиланган.
Маҳаллий ҳукумат Ассам аҳолисини ваҳимага тушмасликка чақирди ва рўйхат дастлабки аниқлов эканлигини, ундан жой олмаганлар ҳозирча депортация қилинмаслигини билдирди.
"Айримлар атайлаб ваҳима уйғотишга уринмоқчи бўляпти. Бу дастлабки рўйхат, якуний эмас", — деди Ҳиндистон ички ишлар вазири Ражнатх Сингх.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024