Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция хизмати хабарига кўра, янги нормалар 2026 йил 3 ноябрда кучга кирди.

Жиноят-процессуал кодексининг жарималардан ташқари маъмурий депортацияни назарда тутувчи моддалари сони 22 тадан 45 тагача кўпайди.

Хусусан:

  • давлат чегарасини қўриқлаётган полиция ходими ёки ҳарбий хизматчининг талабларига риоя қилмаслик;

  • майда безорилик ва жамоат тартибини бузиш;

  • оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузиш;

  • интернетда инсон қадр-қиммати ва жамоат ахлоқини камситувчи маълумотларни тарқатиш;

  • жинси, ирқи, миллати, тили, ёши, диний мансублиги ва бошқа хусусиятлари бўйича камситиш;

  • нацистлар ва экстремистик рамзларни тарғиб қилиш, экстремистик материалларни тарқатиш;

  • фавқулодда ҳолат, терроризмга қарши операция ёки ҳарбий ҳолатни бузиш.

Бундан ташқари, депортацияни бошқа жазо тури билан алмаштириб бўлмайдиган жиноятлар рўйхати кенгайтирилди. Хусусан, унга гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар ҳам киради.

Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Россияга келганлар қонунга риоя қилиши, рус тилини билиши ва мамлакат маданияти ва анъаналарини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидлади. Ушбу чоралар жамоат хавфсизлигини ошириш ва миграция соҳасида тартиб ўрнатишга қаратилгани айтилмоқда.