Фан-техника | 13:22 / 30.07.2018
3605
4 дақиқада ўқилади

Одноклассники товарлар шарҳи билан интерактив видеодўконни ишга туширишди

Фото: Одноклассники 

Одноклассники хитой товарлари шарҳи билан ижтимоий тармоқнинг ўз маркетплейсида  «Ҳамма нарсалар» — видеодўконини ишга туширишди. Янги лойиҳа ёрдамида ОК фойдаланувчилари ҳар хил тоифадаги қизиқарли товарларни ўрганишлари, улар ҳақида олиб борувчиларнинг фикрларини билишлари ва бошқа харидорларнинг видеофикрларини кўришлари мумкин.  Лойиҳа учун махсус равишда ОК видеоплеерига янги интерактив имкониятлар ўрнатилди: товарларнинг нархлари билан аннотацияси ва “Сотиб олиш” тугмачаси, видеони кўриш билан бир вақтда, харидни амалга ошириш имконини беради. 

«Ҳамма нарсалар» видеодўкони телемаркет анъанавий механикасини оммавий блогерлик анбоксинг (товарни ўрамдан чиқариш) формати билан бирлаштирди.    Товарларнинг барча шарҳлари «Товарлар — бу ОК» гуруҳида кириш мумкин бўлган ягона видеооқимда намойиш этилади. Оқимга аллақачон интернет-дўконнинг энг машҳур 40 тача товарлари, шу жумладан, кийимлар, уй ва ошхона жиҳозлари, техника шарҳлари киритиб қўйилган. 

Товарларни сотиб олиш учун ОК видеоплеерига товарларнинг нархлари, қисқача тавсифи ва интернет-дўконга олиб борадиган тугмача билан интерактив аннотацияси ўрнатилган. Товар карточкасига ўтиш вақтида видео мини-плеерга бурилади, бу эса бир вақтда кўришни давом эттириш ва харидни амалга ошириш имконини беради. 

Фото: Одноклассники 

«Ҳамма нарсалар» концепцияси асосида  — фойдаланувчилар билан ўзаро ҳаракат интерактив механикаси, шунингдек, товар хусусиятларининг ҳаққоний шарҳи ётади.     Кўрсатувни олиб борувчилар нафақат плюсларга, балки минусларга ҳам эътиборни қаратишади: масалан, агар товар таркиби етказиб берувчи томонидан берилган таркибга мос келмаса ёки ўлчов тури халқаро стандартлардан фарқ қилса. Шоуни олиб борувчилар анонсларидан ташқари, шарҳларда товарни сотиб олган реал фойдаланувчиларнинг видеофикрлари ҳам пайдо бўлади.     

ОК фойдаланувчилари буюртма берилган товарларнинг видеошарҳларини   #всеоктовары хэштеги билан жўнатиб, лойиҳанинг бир қисмига айланишлари мумкин.  Энг яхши видеолардан видеодўконда фойдаланилади, уларнинг муаллифлари эса ижтимоий тармоқ пуллик сервисларига кириш имконига эга бўлишади. 

«Ҳамма нарсалар» видеодўконининг ишга тушиши —  Mail.Ru Group электрон коммерцияси платформаларининг ижтимоий тармоқлар базасида ривожланишидаги навбатдаги қадамдир.  Дастлабки тўлақонли интернет-дўкон Одноклассники ижтимоий тармоғида 2018 йилнинг апрел ойида очилган эди.  Маркетплейс товарларнинг Pandao билан ягона платформасида электрон коммерция ривожланишининг глобал стратегияси доирасида яратилди. Дўкон flash sales форматида ишлайди, яъни оммабоп товарларни тезда сотиш, ҳамда барча платформаларда, шу жумладан, ОК мобил иловалари десктоп ва  мобил версияларда ҳам, унга кириш имкони мавжуд. Унда шунингдек, яна товарлар тоифалари бўйича қидирув ва кенгайтирилган навигация ҳам мавжуд.      

Фото: Одноклассники 

Марина Краснова,  Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Лента», «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:

– Одноклассники Россияда биринчи марта телемаркетингда видеоплеернинг интерактив механикасини ишлатди. Товар аннотацияси ва “Сотиб олиш” тугмачаси нафақат фойдаланувчи учун қулай, балки яна бизга товарнинг томошабинларга қай даражада қизиқарли эканлигини онлайн режимида кўриш имконини беради. Биз учун шуниси муҳимки, харидорларнинг ўзлари видеошарҳлар ёрдамида лойиҳа контентига таъсир кўрсатишлари мумкин, видеошарҳларда улар товар ҳақидаги ўз таассуротлари билан ижтимоий тармоқнинг кенг аудиторияси билан ўртоқлашишади. 

Мавзуга оид