Ўзбекистон | 17:32 / 30.07.2018
14203
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати 15 августгача чекланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги “Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бориши тўғрисида”ги сайёр йиғилиши баёни билан хорижий ташаббускор (Россия Федерацияси) “KB Strelka” компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Тошкент сени севади” комплекс дастури ва “Дизайн код” лойиҳаси асосида пойтахт йўлларида реконструкция ва ободонлаштириш ишлари бошланади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шу муносабат билан Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчасининг Осиё кўчаси билан кесишган қисмидан Тошкент кичик автомобиль ҳалқа йўл ўтказгич (кўприк) қисмигача бўлган қисмида реконструкция қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг биринчи босқичини олиб борилиши муносабати билан, қолаверса фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 август кунига қадар ушбу йўналиш бўйича ҳаракатланаётган барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

“Вақтинчалик ноқулайликлар учун ҳамшаҳарларимиздан узр сўраймиз!” - дейилади шаҳар ҳокимлиги сайтида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид