Жаҳон | 18:32 / 30.07.2018
4880
1 дақиқада ўқилади

Жазоирда бундан уч миллион йил илгари яшаган фил скелети топилди

Жазоирда археологлар бундан деярли уч миллион йил илгари яшаган қадимий фил (стегодон) скелети топилди.

Фото: paleoimperia.ru /архив фото

"Ал-Ватан" газетасининг ёзишича, қолдиқлар мамлакат шимоли-шарқидаги Айн-ал-Хенш археологик мажмуасидаги қазишмалар чоғида топилган.

"Топилма фил бош чаноғи ва суякларидан иборат, уни ҳозирча ердан қазиб олиш режалаштирилмаган", — деб иқтибос келтиради газета жазоирлик археолог Айман Амравига таяниб.

Стегодонлар хартумлилар турига кирувчи жониворлар бўлиб, улар мамонтлар ва замонавий ҳинд филларининг узоқ қариндоши ҳисобланади. Улар бундан 5,5 – 3 миллион йил аввал Осиёда яшаган. Стегодонларнинг баландлиги тўрт, узунлиги саккиз метргача етган, дандонлари эса уч метргача бўлган.

Мавзуга оид