Массачусетс штатининг Блэндфорд шаҳридаги барча тўрт полициячи истеъфога чиқди, деб хабар берди CBS Boston.
Полициячилар чидаб бўлмас иш шароитларига норозилик тарзида ишдан бўшашди. Айтишларича, улар шаҳар бўйлаб ўз автомашиналарида патрул хизматини амалга оширишган, чунки хизмат машиналари яроқсиз бўлган. Бундан ташқари, улар яроқлилик муддати тугаган ўқ ўтказмайдиган зирҳли нимчалардан ҳам нолишган.
Офицерларнинг таъкидлашича, меҳнат шароитлари шунчалик ёмон бўлганки, уларнинг ишдан бўшашдан бошқа иложлари қолмаган.
Ҳозирча полицияга янги ходимлар олинмаган. Уларнинг вазифасини қисман штат полицияси ўз зиммасига олган.











