Сербия ва Косово ўртасида қуролли можаро юз бериши мумкин - ОАВ
Сербия президенти Александр Вучич Сербия Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди. Унда Косово билан муносабатлардаги вазиятнинг кескинлашиши хавфи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Novosti.rs ёзмоқда.
Сербия махсус хизматларининг Москвадан олган маълумотига кўра, Косово хавфсизлик кучлари Америка Қўшма Штатлар кўмагида Шимолий Косовога бостириб киришни махфий тарзда режалаштирмоқда. Операция номи - «Олтин шамшир». Амалиётнинг мақсади - қисман тан олинган республиканинг бутун ҳудудида Косово «суверенитетини» тасдиқлаш.
Куни кеча Вучич Косово ва Метохия аҳолисига очиқ хат билан чиқди. «Сербия, мен ўз ўрнимда эканман, серблар ва уларнинг муқаддас жойларига қарши зўравонликлар ҳамда таъқибларга йўл қўймайди. Косово ва Метохияда янги «Бўрон» юз бермайди», - дея ёзган у.
Бир кун аввал Косово Хавфсизлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Косово шимолидаги сербларнинг бир томонлама равишда серб мухториятини эълон қилиш ҳаракати тўғрисидаги мавжуд маълумотлар кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, Косово шимолида KFOR тинчликпарварлари контингенти «мунтазам машқларни» ўтказди. Газетанинг ёзишича, KFOR аъзолари 4 август эрталаб Газивод кўли ва гидроэлектрстанциясига бориш йўлларига жойлаштирилган.
Газетанинг билдиришича, ҳарбий машғулотлар - бўлинмаларни ўлка шимолига юбориш учун баҳона бўлган.
Нашрнинг хабар беришича, Косово шимолида кейинги 48 соат ичида вазият кескин ёмонлашиши мумкин, шунинг учун НАТО миссияси тўрт минг киши гуруҳини шимолга, Вучитрн муниципалитетидаги Мажунско қишлоғига «ташлаган» (Приштина ва Косовска-Митровица орасида).
Шунингдек, хабар қилинишича, кўплаб ҳарбий техника Прштина - Косовска-Митровица йўлини бир муддат давомида тўсиб қўйган, жиҳозлар вертолётлар билан ҳам олиб ўтилган.
Мавзуга оид
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
09:10 / 18.10.2024
Сербия урушга қарши позицияга эга россияликка ЯУРни узайтирмади
23:20 / 13.10.2024