Жаҳон | 15:08 / 06.08.2018
3284
2 дақиқада ўқилади

Тереза Мэй Brexit бўйича ЕИ билан келишув муваффақиятига ишонмоқда

Фото: Sebastien Nogier/AP

Буюк Британия ҳукумати бош вазири Тереза Мэй Европа иттифоқи (ЕИ) билан Brexit бўйича келишувнинг муваффақиятига ишонмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси Уайтхоллдаги (Бирлашган қироллик ҳукумати) манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Буюк Британия Халқаро савдо вазири Лиам Фокснинг мамлакат, афтидан, келишувга эришмасдан ЕИдан чиқишни мўлжаллаётгани ҳақидаги сўзларига қарамай, бу ишонч сақланиб қолмоқда. Британия ҳукуматидаги манбаларнинг билдиришича, Brexit ЕИ билан келишувга эришмасдан ўтиши борасида фақат «жуда кам имконият» мавжуд. Шунга қарамай, Буюк Британияда ҳодисаларнинг бундай ривожига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда.

The Guardian’нинг ёзишича, Фокснинг Европа иттифоқи билан келишувсиз Brexit истиқболи ҳақидаги баёноти Европадаги етакчиларга таъсир ўтказиш ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг Brexit бўйича режасига жиддий эътибор қаратиш борасидаги стратегиясининг бир қисми эди.

Ҳар икки томон Буюк Британиянинг ЕИдан кетиши шартлари тўғрисида келишувга эришиш ниятида эканлигига қарамай, Лиам Фокс Brexit келишувга эришмасдан амалга оширилиши бўйича ҳолатни 60:40 сифатида баҳолади. 

Мавзуга оид