Евроиттифоққа аъзо бўлиш Туркиянинг устувор вазифаларидан эмас, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

«Европа Туркияни ЕИга қабул қилишни истамаётгандек кўринмоқда»,— деди у Al Jazeera Arabic нашрига берган интервюсида.

Унинг фикрича, Туркиянинг Евроиттифоққа қўшилмаслигидан Анқара эмас, Брюссел кўпроқ ютқазади.

Туркия 1999 йилда ЕИга киришга номзод бўлган, аъзоликка қабул қилиш бўйича музокаралар эса 2005 йилдан буён давом этмоқда.

2026 йил июлида Европарламент сўз эркинлиги кафолатлари ва суд тизимининг мустақиллигини таъминламагунига қадар Туркия билан музокараларни тўхтатиб туришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Анқара ушбу резолюцияни «ички ишларга ноқонуний аралашув» деб баҳолади.