Жаҳон | 18:50 / 07.08.2018
3661
1 дақиқада ўқилади

Бразилия Венесуэла билан чегарани ёпди ва бир неча соатдан сўнг қайта очди

Фото: REUTERS

Бразилия ҳукумати ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошгани сабабли Венесуэла билан чегарани ёпганлигини маълум қилди. Қарор мамлакатда бу масала бўйича миллий сиёсат ўйлаб топилгунга қадар амал қилиши лозим эди.

Бразилиянинг марказий ҳукумати, жумладан президент Мишель Темер чегара ёпилишига қатъиян қарши чиқди. 

Бир неча соатдан сўнг Бразилия олий судининг қарорига мувофиқ Венесуэла билан чегара очилди. Суд мажлисида чегарани ёпиш қарори муҳожирлар ҳуқуқларини бузиши, шу боис бу масалани бошқача йўл билан ҳал қилиш кераклиги айтилди. Унгача чегарадан ўтувчи венесуэлаликлар сони учун чеклов киритилди.

Бразилия чегарачиларининг маълумот беришича, ҳар куни венесуэлалик 800га яқин киши чегарани кесиб ўтади. Президент Мадурога суиқасд уюштирилганидан сўнг мамлакатда кескинлик ошиб кетди.

Мавзуга оид