Жаҳон | 12:03 / 07.08.2018
5692
1 дақиқада ўқилади

Колумбия президенти мамлакат билан хайрлашиб, сиёсатдан кетишини эълон қилди

Фото: El Universal

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос халқ олдида чиқиш қилиб, сиёсий майдонни тарк этишини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг ўрнини сайловда ғолиб бўлган Иван Дуке эгаллайди. Сантос кетма-кет икки марта сайловда ғолиб бўлган ва 8 йил давомида давлатни бошқарди. 

“Сиёсатни тарк этяпман, аммо ички зиддиятларни камайтириб, тинчликни сақлаш учун бошқа соҳаларда фаолият юритаман. Ҳеч кимга нисбатан нафратим йўқ. Давлатда бирлик бўлса, янада кучаяди. Салоҳиятимиз кенг. Қутблашиш бизни чегаралашига йўл қўймайлик”,- дея ўз фикрини якунлади Сантос.

Шунингдек, собиқ раҳбар Дукега муваффақият тилади ва унинг сиёсий фаолиятига аралашмасликка ваъда берди.

Мавзуга оид