Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автомашинани ҳайдаб чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди
7 август куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.К. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 6 август куни 36 ёшли ўғли Иброҳим Умаров бошқарувидаги давлат рақами 10 F 163 LA бўлган “Матиз” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, И.Умаровни қидириб топиш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз И.Умаров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз!” - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026