Эквадор ҳукумати венесуэлалик қочоқлар оқими кўпайгани сабабли мамлакатнинг бир қисмида  фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди, деб хабар берди мамлакат ТИВ.

Фавқулодда ҳолат тартиби Карчи, Пичинча ва Эль-Оро провинцияларида жорий этилди. Тартиб ҳозирча август ойи давомида амал қилади, аммо зарурият туғилса муддат узайтирилиши мумкин. Чегарада Эквадор миграцион назорат ходимлари сони оширилди, шифокорлар, психологлар, ижтимоий ходимлар жалб этилди.

Қатор халқаро ташкилотлар Эквадорга чодирлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена маҳсулотлари, сув етказиб бермоқда, деб хабар берди ТИВ.

Май ойи бошида халқаро миграция ташкилоти 2015-2017 йилларда Венесуэладан муҳожирлар сони 10 бараварга кўпайганини маълум қилганди. Агар 2015 йилда уларнинг сони 89 минг деб баҳоланган бўлса, 2017 йилда бу рақам 900 мингни ташкил этган. Бутун дунё бўйича венесуэлалик қочоқларнинг сони 700 мингдан 1,5 миллион кишига етган.

Венесуэлада инфляция ва мамлакат даромадларининг тушиб кетиши оқибатида маҳсулотлар тақчиллиги юзага келган.