Жээнбеков Назарбоевга 100 йиллик самовар совға қилди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қозоғистон пойтахти куни муносабати билан мамлакат етакчиси Нурсултон Назарбоевга юз йил муқаддам Осиёда ясалган ноодатий самоварни совға қилди.
Ушбу самовар Қозоғистон Республикаси биринчи президентининг кутубхонасига экспонат сифатида топширилди.
Самоварларнинг тарихи 1740 йилдан бошланади. Биринчи самоварлар Уралдаги Демидов заводларида ясалган. Бир муддатдан сўнг Тула корхоналари ҳам самоварларни ишлаб чиқаришга қўшилди. Марказий Осиёнинг Россия империясига қўшилишидан сўнг самоварларга эҳтиёж ошиб борди. Бунинг сабаби Марказий Осиёдаги чой маданиятининг машҳурлиги эди, дейилади кутубхона сайтида.
Бир неча рус тадбиркорлари Бухоро ва Самарқандда Осиё самоварларини ишлаб чиқаришни ташкил этишди. Осиё самоварлари шакли, безаги билан алоҳида ажралиб турган.
Мавзуга оид
12:04 / 10.06.2022
Ўзбекистондан тарихий буюмлар ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди
19:00 / 11.02.2022
Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
21:10 / 12.08.2021
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
19:14 / 02.03.2021