«Ўзбекинвест» компаниясининг 2018 йил I ярим йиллигидаги суғурта фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар бизнеснинг барча йўналишларини ривожлантириш учун барча имкониятларни яратмоқда.
Иқтисодиётнинг қайта шаклланиши ва суғурта бозорининг ривожланиши жараёнларида фаол иштирок этаётган «Ўзбекинвест» компанияси томонидан 2018 йилнинг I ярмида қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, ҳудудлар ва агентлик тармоғини ривожлантириш, янги, долзарб суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда жисмоний ва юридик шахслар кесимида фаол суғурта фаолиятини юритиш натижасида 112 млрд. сўм ҳажмда суғурта мукофотлари йиғилди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар ортиқ бўлди.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастурлари доирасида Россия Федерацияси, Япония, Корея, АҚШ, Швейцария ва бошқа мамлакатлар хорижий инвесторлари ва пудратчилари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича компаниянинг хорижий суғурта компанияларга қайта суғуртага берилган жорий суғурта мажбуриятлар ҳажми 21,7 млрд. АҚШ долларни ташкил этади. Ушбу мажбуриятлар 2024 йилгача амалда бўлади.
Жисмоний шахслар билан ишлаш бўйича ёндашувнинг тубдан яхшиланиши натижасида жисмоний шахслар кесимида 12,6 млрд. сўм ҳажмидаги ёки ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 2,6 баробар кўп суғурта мукофоти йиғилди. Жисмоний шахслар ҳисобланган мижозлар сони 231 фоизга ўсиб, 160 660 нафарни ташкил этган.
Компания ўз мажбуриятларини қатъий бажариб, ҳисобот даврида суғурта ҳодисалари бўйича аҳолига ва юридик шахсларга 11,5 млрд сўм ҳажмида ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132 фоизга кўп суғурта қопламаларини тўлаб берди.
Ҳудудларда суғурта хизматлари қамровини кенгайтириш ва сифатини ошириш юзасидан олиб борилган амалий ишлар натижасида ҳисобот даврида ҳудудий филиаллар томонидан жисмоний шахслар билан тузилган суғурта шартномалари сони 185 мингдан ортиқни ёки ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 488 фоизни, юридик шахслар билан тузилган суғурта шартномалар сони эса 24 мингдан ортиқни ёки ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 156 фоизни ташкил этган.
Суғурта бозоридаги рақобатнинг кучайиб бораётгани шароитида «Ўзбекинвест» компанияси бизнесни юритишнинг инновацион ёндашувлари асосида самарали фаолиятини давом эттириш ва суғурталанувчиларнинг шахсий ва мулкий манфаатларига ишончли суғурта ҳимоясини тақдим этишни мақсад қилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:04 / 04.11.2024
“Ўзбекинвест” компанияси Lloyd’s of London бош қароргоҳида Ўзбекистон суғурта бозори тақдимотини ўтказди
10:00 / 18.10.2024
“Ўзбекинвест” компаниясида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги ва “Ўзбек тили байрами куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
09:00 / 03.10.2024
Лондондаги Chartered Insurance Institute “Ўзбекинвест” компаниясига Халқаро профессионал ҳамкор ташкилот мақомини берди
10:00 / 30.08.2024