«uzA++» рейтинги миллий шкала бўйича молиявий барқарорликнинг энг юқори баҳоси ҳисобланиб, компаниянинг суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш қобилияти ниҳоятда юқори эканини кўрсатади.
Агентлик баҳосига кўра, рейтингнинг максимал даражаси «Ўзбекинвест»нинг Ўзбекистон суғурта бозоридаги етакчи мавқеи, суғурта бизнесининг барқарор ўсиши, капиталлашув даражасининг юқорилиги, салмоқли инвестиция портфели, корпоратив бошқарув ва риск-менежмент тизимининг самарадорлиги, шунингдек, Moody’s ва A.M. Best халқаро рейтинглари ҳамда ISO 9001:2015 сертификатига эгалиги билан изоҳланади.
2025 йил якунларига кўра, компаниянинг суғурта мукофотлари ҳажми 27,9 фоизга ошиб, 1,61 трлн сўмга етди, активлари 2,57 трлн сўмгача, соф фойдаси эса 55,1 млрд сўмгача ўсди.
Компаниянинг миллий рейтинг баҳоси юқори халқаро рейтинглар билан ҳам мустаҳкамланмоқда. 2026 йил июль ойида Moody’s Ratings «Ўзбекинвест»нинг молиявий барқарорлик рейтингини «Барқарор» прогнози билан «Ba1» даражасига оширди ва бугунги кунда компания Ўзбекистонда бундай даражадаги баҳога эга ягона молия институти ҳисобланади. A.M. Best ҳам компаниянинг молиявий барқарорлигини «B» даражасида, эмитентнинг узоқ муддатли кредит рейтингини эса «bb» даражасида «Барқарор» прогнози билан баҳолаган.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160










