Бутун дунё бўйлаб банкоматлардан пул ечиб олишнинг йўли маълум қилинди
ФҚБ Америка банкларини дунёнинг турли бурчакларидаги банкоматлардан миллионлаб доллар пул чиқариб олишни режалаштирган хакерлар ҳақида огоҳлантирди. Бу ўз сайтида киберхавфсизлик бўйича мутахассис Брайан Кребс хабар берди.
Маҳкама ходимларининг таъкидлашича, яқин вақт ичида кибержиноятчилар чексиз миқдорда пул маблағларини чиқариб олиш учун банкоматларга глобал ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Бюронинг маълумотларига кўра, фирибгарлар эмитент маълумотларига киришни, даркнетда дебет ва кредит карталари рақамларини сотиб олиш, кейинчалик сохта карталар тайёрлашни мўлжаллаган.
Банк-эмитентни бузиб киргач, хакерлар фирибгарликдан ҳимоя қилиш тизимини ўчириб қўйишлари мумкин, бу ҳисоблардаги қолдиқларни ўзгартириш ва банкоматлардан чиқариб олиш учун пулнинг максимал миқдорини ошириш имконини беради.
ФҚБ банкларга зарарли дастурий таъминот ёки рухсатсиз кириш борасида барча тизимларни текширишни маслаҳат берди. Шунингдек, йирик миқдордаги пулни чиқариб олиш учун икки омилли аутентификацияни жорий қилиш ҳамда йирик миқдордаги пулни ечиб олиш бўйича амалиётларнинг ҳолатини текшириб бориш тавсия этилди.
Мавзуга оид
15:14 / 06.09.2024
Россияда салкам 50 млн сўм пулини ололмаган ўзбекистонликлар иш ҳақи ундириб берилди
16:07 / 22.08.2024
Муомаладаги нақд пул миқдори биринчи марта 50 трлн сўмдан ошди
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024