Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган.
Маълум қилинишича, Ангренда яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро 1997 йилда туғилган таниши билан шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида хонадон ижарага олган. Улар ушбу манзилда қалбаки пул тайёрлаш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Хонадон кўздан кечирилганда, 100 минг ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўмлик ярим тайёр қалбаки пул аниқланган. Шунингдек, Epson русумли рангли принтер, унинг бўёқлари ва канцелярия жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинган.
Хабарда қайд этилишича, ушланган ҳар икки шахс муқаддам судланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.












