Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 13 августдаги 5-сон баёни асосида Хорижий фуқароларни Республика олий таълим муассасаларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таълим йўналишлари бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қиймати белгиланди.

Унга кўра, Педагогика, шу жумладан касбий таълим йўналишида бакалавр (кундузги, сиртқи) хорижий фуқаролар учун - 20 млн сўм. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 10,5 млн сўм. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 22 млн сўм. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,6 млн сўм.

Санъат йўналишида хорижий фуқаролар учун - 26,4 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 13,9 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 29 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 15,3 млн сўм.

Гуманитар фанлар йўналишида хорижий фуқаролар учун - 20 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 10,5 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 22 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,6 млн сўм.

Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, таржима назарияси ва амалиёти, ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти йўналишида хорижий фуқаролар учун - 22,4 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,8 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 24,б млн сўм. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 13 млн сўм.

Жаҳон сиёсати йўналишида хорижий фуқаролар учун - 33,6 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 17,7 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 36,9 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 19,5 млн сўм.

Математика, амалий математика ва информатика, табиий фанлар йўналишида хорижий фуқаролар учун - 20 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 10,5 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 22 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,6 млн сўм.

Социология ва психология йўналишида хорижий фуқаролар учун - 20 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 10,5 млн. Магистратура ва иккинчи мутахассисликда хорижий фуқаролар учун - 22 млн. Республикада доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар учун - 11,6 млн сўм.