Жаҳон | 10:49 / 18.08.2018
5612
1 дақиқада ўқилади

Мексикада 50 тонналик гиёҳванд моддалар партияси мусодара этилди

Фото: Cuartoscuro

Мексика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари 50 тонна оғирликдаги гиёҳванд моддалар партиясини мусодара қилди. Бу ҳақда Excelsior хабар берди.

Портал маълумотларига кўра, Синалоа штатидаги Бадирагуато шаҳарчасидан гиёҳванд моддалар топилган.

Қайд этилишича, полициянинг фикрича, гиёҳванд моддалар партияси «Синалоа» картелига тегишли бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Мексика ҳарбий-денгиз флоти вазирлигидан мамлакат қирғоқларида катта миқдорда кокаин партиясини олиб кетаётган қайиқ ушлангани ҳақида эълон қилишганди.

Таъкидланганидек, қайиқ Мексиканинг ҳарбий-денгиз флоти самолёти томонидан Тинч океанида, Акапулькодан 160 км узоқликда пайқалган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид