Япония фалокатли вулқон отилиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда
Япония ҳукумати Кутиноэрабу оролида Синдакэ вулқонининг отилиши эҳтимоли сабабли инқироз штабини ташкил этди. Фалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кучли вулқон отилиши хавфидан Япония бош метеорологик бошқармаси огоҳлантирган.
Мутахассислар бундай хулосага келишда вулқон зилзилалари сони кескин ошгани ҳақидаги маълумотларга асосланишган.
“Ер силкинишлари маркази 2015 йил майида бўлган жойда жойлашган. Вулқон фаоллиги янада кучайиши мумкин”, деб айтилган бошқармада.
Кўрсатилган ҳудудда хавфлилик даражаси 2-даражадан 4-даражагача оширилган, бу эса эвакуацияга тайёргарлик кўришни англатади. Вулқондан 3 км радиусда яшовчи одамлардан жуда эҳтиёткор бўлиш сўралган, чунки катта вулқон тошлари отилиши ва лава оқиши эҳтимоли мавжуд.
2015 йил майда Кутиноэрабуда кутилмаганда вулқон отила бошлаган. Ўшанда бутун орол аҳолиси эвакуация қилиниб, хавфлилик даражаси энг юқори 5-даражагача оширилган. Маҳаллий аҳоли уйларига фақатгина декабрдагина қайта олган.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024