Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Греция Ўзбекистонда виза маркази очади
Греция Ўзбекистонда виза марказини очишга қарор қилди, шунингдек, Orange2Fly авиакомпанияси Тошкентга рейс йўлга қўяди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабар қилди.
22 август куни Греция авиакомпанияси делегацияси Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК раҳбарияти билан учрашиб, Тошкентдан Афинага ҳамда Афинадан Тошкентга авиарейс йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.
Давлат туризм қўмитасидан таъкидлашларича, иккала мамлакатда авиарейс иши бўйича барча масалалар юзасидан «келишув мавжуд, рейсни йўлга қўйиш жараёнини такомиллаштириш ва ҳукуматлараро ҳужжатларга тегишли ўзгартириш киритиш талаб этилади».
«Давлат туризм қўмитаси, Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консуллиги, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ушбу жараёнларни жадаллаштириш ва Тошкентда Греция виза марказини очиш ҳамда авиарейсларни йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам беради», - дея қайд этиб ўтишди матбуот хизматидан.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
20:27 / 14.01.2026