Бош прокуратура Сергелидаги ётоқхоналар бўйича янги маълумот берди
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва яшаш шароитини яхшилаш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган 2та ётоқхонада яшовчи фуқароларнинг мурожаати бўйича уларнинг яшаш жойига мулк ҳуқуқини бериш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда маҳкама матбуот хизмати.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги фармойишига мувофиқ, Сергели тумани, Спутник-4 мавзеси, 50-уйда жойлашган 2-сонли ётоқхона ва Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, 32-уйда жойлашган 3-сонли ётоқхона Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқисиз ўтказилган.
Ушбу ётоқхоналардаги хонадонлар сони 134тани ташкил этиб, ҳозирда уларда 423 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.
Мутахассислар томонидан юқоридаги ётоқхоналар ўрганилиб, уларни турар жой тоифасига ўтказиш мумкинлиги ҳақида хулосалар берилди.
Шу муносабат билан Бош прокуратура томонидан ётоқхоналардаги хонадонларни хусусийлаштириш бўйича таклифлар тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши таъминланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 августдаги фармойиши қабул қилиниб, унга кўра мазкур ётоқхоналар уларда узоқ йиллар давомида истиқомат қилиб келаётган фуқаролар манфаатида мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича зарурий чора-тадбирларни кўриш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига тасарруф этиш ҳуқуқи билан ўтказилди.
Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сергели туман ҳокимлигининг тегишли қарорлари қабул қилиниб, уларга асосан ётоқхоналарнинг тоифаси турар жойга ўзгартирилди ва уларда узоқ йиллар давомида яшаётган фуқароларга хонадонларни хусусийлаштириш имкони пайдо бўлди.
Мавзуга оид
14:43 / 19.10.2024
Самарқандда янги талабалар ётоқхонаси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024