2018/2019 ўқув йилидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бакалавр ва магистратура босқичлари учун тўлов-контракт миқдори деярли икки баробар оширилди. «Kun.uz» мухбири университет маъмуриятига асосланиб хабар беришича, ЖИДУ илмий кенгаши томонидан тегишли қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 4 турдаги контракт нархларини тасдиқлаган, унга кўра контрактларнинг табақалаштирилган шартлари жорий этилган.
Бакалавриат:
стипендия тўловисиз тўлов-контракт асосида таълим (ётоқхона ва спорт мажмуалари хизматларисиз) — 18 385 542 млн сўм;
стипендия тўловисиз тўлов-контракт асосида таълим (ётоқхонада яшаш, спорт-соғломлаштириш мажмуаси хизматлари билан) — 20 385 524 млн сўм.
стипендия тўлови билан биргаликдаги тўлов-контракт (ётоқхона ва спорт мажмуалари хизматларисиз) — 22 116 000 сўм;
стипендия тўлови билан биргаликдаги тўлов-контракт (ётоқхонада яшаш, спорт-соғломлаштириш мажмуаси хизматлари билан) — 24 116 000 млн сўм.
Магистратура:
стипендия тўловисиз тўлов-контракт асосида таълим (ётоқхона ва спорт мажмуалари хизматларисиз) — 20 597 124 сўм;
стипендия тўловисиз тўлов-контракт асосида таълим (ётоқхонада яшаш, спорт-соғломлаштириш мажмуаси хизматлари билан) — 22 597 124 млн сўм.
стипендия тўлови билан биргаликдаги тўлов-контракт (ётоқхона ва спорт мажмуалари хизматларисиз) — 24 327 600 сўм;
стипендия тўлови билан биргаликдаги тўлов-контракт (ётоқхонада яшаш, спорт-соғломлаштириш мажмуаси хизматлари билан) — 26 327 600 млн сўм.
Университет маъмурияти янги тўлов-контракт нархларини Ўзбекистон президентининг 21 июнда қабул қилинган «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида белгилаган. Қарорнинг 11-бандига кўра, Ўзбeкистон Рeспубликаси Tашқи ишлар вазирлиги юқори малакали кадрлар тайёрлаш харажатлари ва Унивeрситeтнинг ривожлантириш стратeгиясини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратурада таълим олишнинг қийматини бeлгилаши ва тасдиқлаши кўрсатилган.















