81та турли Республика комиссиялари, идоралараро кенгашлар тугатилди
Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чоралари тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Фармонда таъкидланишича, идоралараро коллегиал органларни ташкил этиш ва тарқатишнинг аниқ тартиби мавжуд эмаслиги оқибатида жуда кўплаб ушбу турдаги органлар пайдо бўлган. Бу эса, ўз навбатида, давлат бошқарувининг бюрократиялашувига, маъмурий тузилмаларнинг кенгайиб кетишига, бюджет харажатларининг ошишига олиб келган, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.
Фармонга мувофиқ жами 81та турли идоралараро комиссиялар, ишчи гуруҳлар тугатилиб, уларнинг вазифалари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилди.
Масалан, Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш Республика комиссияси тугатилиб, унинг вазифалари Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига ўтказилди. Худди шундай Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ҳам тугатилди, унга юклатилган вазифаларини энди Адлия вазирлиги амалга оширади.
Бундан ташқари 25та турли хил идоралараро комиссиялар иши қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилади.
Эндиликда, Республика даражасидаги идоралараро органларни ташкил этиш қонунлар, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Ушбу органлар давлат идораларига юкланган вазифаларни бажаришда ёрдам берувчи маслаҳат органи вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
08:10 / 25.09.2024
Касбий малака республика кенгашига бош вазир раислик қилади
07:40 / 12.09.2024
Козим Тўлаганов Қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши раиси этиб тайинланди
11:35 / 03.08.2024