Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ваз-2106» «Зил-131»га бориб урилди, икки аёл киши ҳалок бўлди
Жиззах шаҳрида 31 август куни Фориш туманида яшовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомашинасини “И.Каримов-Буюк Турон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган А.Н. бошқарувидаги “Зил-131” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада “ВАЗ-2106” автомашинаси йўловчилари, Б.У.нинг турмуш ўртоғи М.Т. ҳамда М.Қ. исмли аёллар жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай улар вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ЙТҲ юз бергани, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб рафиқаси ва қизи ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026
Тошкентда Tracker ва BYD иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:15 / 01.07.2026